...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эл-юрт умиди” жамғармаси гарданига қандай вазифалар юкланди?


10:00, 26.09.2018 Жамият
 2 217

Кадрнинг мансаб пиллапоясида кўтарилиши ҳам жамғарма вазифаси сирасига киритилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан “Истеъдод” жамғармаси ўрнига “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Фармонда мазкур жамғарманинг вазифалари ҳам белгилаб берилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
 
хориждаги малакали ўзбекистонлик мутахассислар билан алоқа ўрнатиш;
 
давлат органларининг кадрлар бўйича хизматлари томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларнинг электрон реестри (маълумотлар базаси)ни яратиш ва юритиш;
 
хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга ошириш;
 
таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ишлаётган ватандошлар орасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича уларнинг ғоя ва фикрларини тўплаш, умумлаштириш ва тегишли ташкилотларга етказиш, шунингдек, тўпланган материалларни тайёрлаш ва тарқатишнинг самарали тизимини яратиш;
 
хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашда, шунингдек, ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар салоҳиятидан фаол фойдаланиш;
 
ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлов ўтказиш, педагоглар ва илмий кадрлар учун малака оширишни ва стажировкадан ўтишни ташкил этиш;
 
нуфузли хорижий таълим ва илмий муассасаларда истиқболли мутахассисларни ўқитишни мониторинг қилиш, уларнинг Ўзбекистонда муносиб ишга жойлашишига кўмаклашиш, ушбу мутахассисларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш, уларнинг касбий жиҳатдан ўсишига ва мансаб пиллапояларида кўтарилишига кўмаклашиш;
 
ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижий экспертларнинг, шу жумладан, ватандошларимизнинг Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг боришига оид таҳлилий материаллари чоп этиладиган журналлар, илмий тўпламларни тайёрлаш ва кенг тарқатиш;
 
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ишлар ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда кадрларни хорижда тайёрлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
 
таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, давлат бошқаруви соҳаларида халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйиш, уларни ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент фармони Эл-юрт умиди жамғармаси таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар