Шу тариқа З.Тохтосинова қиймати салкам 23 млн. сўмлик, умумий оғирлиги 114,6 гр. тиллаларни ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган.
“Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали қўшни давлатдан кириб келаётган хорижий фуқаро З.Тохтосинованинг божхоначилар қаршисида безовталаниши бежиз эмас экан.
Гумон остига олинган аёл белгиланган тартибда ва холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 31 дона тилла тақинчоқларни олиб киришга урингани фош бўлди.
Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу аёл узук ва сирғаларни кўйлагининг ёқаси остига яширинча тикиб қўйган.
Бундан ташқари, у бир дона қимматбаҳо занжирни кўйлагининг узун енги остидан билагига ўраб олган экан. Шу тариқа З.Тохтосинова қиймати салкам 23 млн. сўмлик, умумий оғирлиги 114,6 гр. тиллаларни ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва кимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.