...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Дилозор бўлманг” – Тошкент шаҳар ИИББ мотоциклчиларга мурожаат қилди


13:19, 29.07.2018 Жамият
 4 633

Пойтахт аҳолиси мотоциклнинг двигатель овози тунги оромни бузаётгани ҳақида шикоятлар йўлламоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ тунда аҳоли оромини бузаётган мотоциклчиларга мурожаат йўллади.
 
“Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт аҳолисидан мотоциклнинг двигатель овози одамларнинг тунги оромини бузаётгани ҳақида жуда кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда”, дея бошланади мурожаатнома.
 
“Улар орасида ёш болали оналар, кексалар ва бемор кишиларнинг боқувчилари кўпчиликни ташкил этади. Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ мотоцикл ишқибозларидан кечки ва айниқса тунги вақтларда сизлардан пойгалар уюштирмасликни, гуруҳ бўлиб ҳаракатланмасликни сўрайди.
 
Унутманг, ҳар бир инсон тунда дам олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг тинчини бузишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шундай экан, ҳамшаҳарларингизнинг ҳурматини сақланг, дилозор бўлманг!”, дея мурожаат йўллаган Тошкент шаҳар ИИББ.
 
P.S.: Ҳурматли мотоциклчилар ахир сизни ҳам оила-аъзоларингиз бор, ўз ҳаракатларингиз билан аҳоли тинчини бузмасангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мотоцикл Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар