...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Боко Ҳарам”нинг 800 аъзоси Нигерия армиясига таслим бўлди


17:45, 07.04.2016 Олам
 2 979

Нигерия ва бошқа Африка давлатларининг терроризмга қарши кураши натижасида, “Боко Ҳарам” кучсизланиб бормоқда.

“Боко Ҳарам” террористик гуруҳининг камида 800 нафар аъзоси сўнгги уч ҳафта ичида Нигерия ҳарбийларига  таслим бўлди. Бу ҳақда “The Independent”  хабар берди.
 
“Боко Ҳарам” (маъноси “Ғарб таълимоти тақиқланади”) ДАИШ террористик ташкилотига содиқлиги ҳақида эълон қилган.  2009 йилдан буён мазкур гуруҳ деярли 20 минг кишини ўлдирган.
 
2014 йилнинг апрель ойида Нигериянинг Чибок туманидаги мактабдан “Боко Ҳарам” 270 нафар қиз ўқувчиларни ўғирлаб кетган.
 
Иқтисод ва тинчлик учун институтнинг ўтган йилги маълумотларига кўра, 2014 йилда “Боко Ҳарам” ёвуз қилмишларни амалга оширишда ДАИШ террористик ташкилотидан ҳам ўзиб кетган.
 
Нигерияда таслим бўлган 800 нафар террорчи учун реабилитация маркази тузилди.  Бу ерда гумроҳлар қайтадан тарбияланади ва жамиятга бирлаштирилади.
 
Ўтган ойда Нигерия армияси “Боко Ҳарам” асир олган 11 минг тутқунни озод этди.
 
Нигерия ва унга қўшни давлатларнинг биргаликда терроризмга қарши олиб бораётган кураши натижасида, “Боко Ҳарам” анча кучсизланиб қолди. 
 
Мазкур ташкилот қўпорувчилик ҳаракатларда,  асосан аёллардан фойдаланади. Жорий йилнинг февраль ойида ўспирин қиз танасидаги бомбани олиб ташлаб қочишга муваффақ бўлган эди.  Унинг икки ҳамроҳи эса Нигериядаги Диква муҳожирлар лагерида ўзларини портлатиб,  камида 58 кишининг умрига зомин бўлган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Боко Ҳарам Нигерия ДАИШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!