...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бодомзор”да Captiva уриб юборган аёл 39 ёшда вафот этди


15:05, 26.03.2016 Жамият
 14 899

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимида жон берган Насиба Қосимованинг 3 нафар фарзанди бор эди.

Аввалроқ “Бодомзор” маҳалласида Captiva ҳайдовчиси уриб юборган 39 ёшли Насиба Қосимова Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимида жуда оғир аҳволда ётгани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал 3 нафар фарзанднинг онаси бўлган Насиба Қосимованинг жони узилди. Бу ҳақда унинг яқин қариндошларидан Неъмат Хотамов таҳририятимизга қўнғироқ қилиб хабар берди.

Воқеа 22 март куни соат 07:30 лар атрофида содир бўлганди. Катта тезликда маҳалла бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Captiva Насиба Қосимовани уриб юборади. Натижада жабрланувчи 15 метр нарига бориб тушиб, оғир жароҳат олади. Ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочишга уруниб, йўлдаги Spark ва Cobalt автомобилларига ҳам шикаст етказади. Captiva’ни бир кўришда таниш жуда қийин. Гувоҳларнинг ижтимоий тармоқлар орқали билдираётган фикрларига қараганда, машинани ёш қиз бошқараётган бўлган. Машинадан тушган икки йигит ва бир қиз жуфтакни ростлашган. Насиба Қосимова аввалига Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасига жойлаштирилди. Сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ўтказилди.

Бир ҳайдовчининг қалтис ҳаракати, уқувсизлиги деб бир оилага дарз кетди. 3 фарзанд онасиз қолди.

Биз Насиба Қосимованинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан таъзия билдирамиз.

Теглар:ЙТҲ Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Alisher
10:09 28.03.2016

Хурматли тахририят “Бодомзор”да Captiva уриб юборган аёл 39 ёшда вафот этди саллохаси билан аёлни расмини куйишила яхшимас диб уйлиман. Нима булган такдирдаям одамгарчилигимизни ёкотмилу хар холда мусилмонмиз. Ахир кимнидир кизи, опаси, синглиси ва ёзищила буйича 3 фарзанд онаси. Ушбу расимни олган одамга ухшаб одамгарчиликни йигиштириб, огир ахволда ётган одамни тепасига бориб расимга олганларни куллаб куватлаш диб биламан. Охирлари обод жойлари жаннатдан бусин. Якинларига сабир тилайман.


Feruza
18:16 27.03.2016

Ayolning rasmini qo'ymaganingiz ma'qul edi. Alloh rahmat qilsin. Oilasiga sabr bersin.


Sherzod
15:59 27.03.2016

Iltimos aybdor kishi haqida yozib oting. Qanday jazo qollanilgnligini yozib oting.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар