...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бек барака” бозорида сумка ўғрилари ушланди


14:22, 10.08.2017 Жамият
 3 230

Савдо мажмуаси ҳудудида 6 миллион сўмлик кийим-кечаклари бўлган сумка ўғирланган.

Зангиота тумани ИИБга 3 август куни Тошкент шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган Камола Фахриддинова (исмлари ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилган.
 
Фуқаро ўз аризасида жорий йилнинг 3 август куни соат 14.30 ларда, номаълум шахс, қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, Зангиота тумани Қатортол қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Бек-барака” савдо мажмуасида ичида умумий нархи 6 миллион сўмлик кийим-кечаклари бўлган сумка ўғирланганлигини маълум қилган.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Зангиота туманида яшовчи, уй бекаси, 1979 йилда туғилган Гулсара Уразбаева содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Жиноят Бек барака бозор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар