...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўйин вақтида стадиондаги мухлислардан бири вафот этди


13:53, 10.08.2017 Спорт
 3 291

“Рубин” бош мураббийи Қурбон Бердиев марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия билдирди.

Россиянинг Қозон шаҳридаги стадионда премьер-лига учрашувларидан бири ўтказилаётган вақтда нохуш воқеа содир бўлди.
 
Маълум бўлишича, “Рубин” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган учрашувни трибунадан томоша қилаётган футбол мухлисларидан бири юрак ҳуружи оқибатида вафот этган.
 
Гувоҳларнинг айтишича, кекса мухлиснинг аҳволи кутилмаганда ёмонлашган ва етиб келган тез ёрдам ходимларининг кўрсатган муолажаларига қарамай, қарияни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади.
 
Ўйин тугагандан сўнг “Рубин” жамоаси бош мураббийи Қурбон Бердиев марҳумнинг яқинларига чуқур таъзиясини билдирди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футбол Россия Рубин Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!