Иркутскда маст ҳайдовчи бекатда турган 4 нафар аёлга тан жароҳати етказди.
9 август куни Россия Федерациясининг Иркутск вилоятида маст ҳолда автомобилни бошқарган ҳайдовчи автобус бекатига келиб урилгани ҳақида хабар берилмоқда. Натижада бекатда бўлган 4 нафар аёлга тан жароҳати етказилган.
Вилоят полициясига келиб тушган хабарда йўл транспорт ҳодисаси Париж Коммунаси кўчасида содир бўлгани айтилган. Аёллардан уч нафари шифохонага ётқизилган.
ЙТХ бўйича тергов олиб борилмоқда.
Вилоят полициясига келиб тушган хабарда йўл транспорт ҳодисаси Париж Коммунаси кўчасида содир бўлгани айтилган. Аёллардан уч нафари шифохонага ётқизилган.
ЙТХ бўйича тергов олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев