Татамида Мақсуд Очиловга бразилиялик дзюдочи Алди де Оливейра рақиб бўлди.
Чили пойтахти Сантьягода дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги (U-18) жаҳон чемпионати бошланди. 13 августга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада дунёнинг 64 мамлакатидан 428 нафар дзюдочи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида 50 кг вазн тоифасида татамига чиққан ўзбекистонлик дзюдочи Мақсуд Очилов финалга қадар австралиялик Кейн Стюарт, венгриялик Фечко Санад, туркиялик Эждер Токтайлар устидан зафар қучиб, жаҳон чемпионлиги ҳал бўладиган баҳсга қадар етиб келди.
Ҳал қилувчи беллашувда Мақсуд Очиловга бразилиялик дзюдочи Алди де Оливейра рақиб бўлди. Мазкур қарама қаршилик Оливейра фойдасига ҳал бўлди ва бразилиялик спортчи жаҳон чемпионига айланди. Мақсуд Очилов эса кумуш медаль билан чекланди.
Маълумот ўрнида, ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бешинчи маротаба ташкил этилаётган бўлиб, унинг биринчисига 2009 йилда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган, кейинги уч жаҳон чемпионатлари Киев (2011 й.), Майами (2013 й.) ва Сараево (2015 й.) шаҳарларида бўлиб ўтган эди.
Бугун қизлар ўртасида 48 кг ва 52 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилса, йигитлар 60 кг ва 66 кг вазн тоифаларида татамига чиқишади.

Акмалхон Эшонхонов