10 апрелдан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида алоҳида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд қатнови йўлга қўйилган эди.
Шу муносабат билан “Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти ўзгарди, деб хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Поездларнинг ҳаракатланиш вақти қуйидагича этиб белгиланди:
• Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №760/759-сонли “Афросиёб” электропоезди ҳар куни эрталабки соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтади.
• Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №762/761-сонли электропоезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, шу куни соат 15:51 да Бухоро вокзалидан ортга қайтади.
• Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида йўлга қўйилган №764/763-сонли юқори тезликдаги электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанд вокзалидан Тошкентга қайтади.
Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Бухоро йўналишидаги “Шарқ”, Тошкент – Қарши йўналишидаги “Регистон” ҳамда №380/379-сонли Тошкент – Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди.