Шу билан Ҳасанбой иккинчи марта Осиё чемпионига айланди ва бу мусобақанинг бешинчи олтин медалига эга чиқди.
Бугунги кундан ўрин олган барча финал баҳсларида беш нафар боксчиимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Кундузги дастурдаги финал жангларини боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов мўғулистонлик Ган-Эрфене Ганкхуягга қарши жанг билан бошлаб берди. 49 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбек ўғлони ушбу қарама-қаршиликда яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
Шу билан Ҳасанбой иккинчи марта Осиё чемпионига айланди.
Шундан сўнг Жасурбек Латипов жанубий кореялик Инкю Кимга қарши рингга тушди ва ғалаба қозониб, олтинчи олтин медалга эга чиқди.
Ҳасанбой Дўсматовнинг тўлиқ жангини қуйида томоша қилишингиз мумкин.