...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Президентнинг кутилмаган ташрифидан сўнг бош шифокор ишдан кетади


13:59, 07.05.2017 Жамият
 8 230

Шавкат Мирзиёев поликлиника ҳудуди тозаланмагани, элементар санитария ва гигиена қоидаларига умуман эътибор берилмаганини алоҳида таъкидлади.

Кеча, Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага киргани ва у ердаги шароитлар билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.

Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Яшнобод тумани раҳбарлари ва фаоллари билан учрашуви чоғида Президент ўзи кутилмаганда борган мазкур поликлиника ҳақида ҳам танқидий фикрлар билдирган.

Шавкат Мирзиёев поликлиника ҳудуди тозаланмагани, элементар санитария ва гигиена қоидаларига умуман эътибор берилмаганини алоҳида таъкидлади.

Шу мақсадда, Президент Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга мазкур поликлиника бош шифокорини ишдан олишни, тиббий муассаса ҳудуди эса қисқа фурсатда тозаланиб, ободонлаштирилишини топширди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Яшнобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар