Ўзбекистонга Уммон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги Бош котиби Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий бошчилигидаги делегация келади.
Уч кунлик ташриф давомида Уммон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан қабул қилинади ҳамда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этади.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган.