...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Тошкент шаҳар ИИББ Жасур Иброҳимов қотиллиги бўйича дастлабки гумондор юзасидан иш бошлади


11:52, 04.06.2017 Жамият
 14 710

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежида Жасурбек Иброҳимов ўз курсдошлари томонидан калтаклангани ва кейинчалик жабрланувчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Марҳумнинг онаси юз берган фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, адолат қарор топишини ва айбдорлар жазоланиши сўраган эди.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

"2017 йил 3 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Муҳаммад ўғли Иброҳимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилгани ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужалилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Теглар:Боровский номидаги тиббиёт коллежи Жасурбек Иброҳимов Муҳаммаджон ўғли Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар