...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев Германиядаги ЙТҲ ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди


00:08, 04.07.2017 Жамият
 3 607

Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик мактуби йўллади.

"Бавария федерал ерида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим", дейилади мактубда.

"Сизга чуқур таъзия изҳор этаман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабрланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилайман", деган ўз мактубида Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 июль куни Германиянинг Бавария шаҳрида сайёҳлар жойлашган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетган эди.
 
Натижада автобусда жойлашган германиялик сайёҳларнинг 18 нафари ҳалок бўлган. 11 нафар қурбоннинг жасади топилди, 7 нафарининг тақдири ҳозирча ҳеч кимга аён эмас.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Германия ЙТҲ Франк-Вальтер Штайнмайер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар