...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаҳрамон Қуранбоев: Энди бошқарув тизими юқоридан эмас, пастдан жорий этилади


23:19, 03.07.2017 Жамият
 5 256

Иттифоқ жамиятдаги ёшлар иштирок этувчи деярли барча соҳаларни қамраб олишга қаратилган.

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясининг Медиа-марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сони томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Пресс-клубда Янги ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда ёшлар масаласи ҳақида сўз борди.
 
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига раис этиб сайланган Қаҳрамон Қуранбоевнинг айтишича, иттифоқ мамлакатнинг барча ёшларини қамраб олади. Чунки, ташкилот таркибида яна кўплаб майда муассасалар ташкил этилади. Улар жамиятдаги ёшлар иштирок этувчи деярли барча соҳаларни қамраб олишга қаратилган. Мисол сифатида, “Ёш олимлар”, “Ёш фермерлар”, “Ёш мақомчилар”, “Ёш эстрада хонандалари” каби уюшмаларни келтириш мумкин.
 
Раиснинг айтишича, бундан буёғига “қоғозбозликка” чек қўйилади. Ҳар бир масала жиддий эътибор ва назоратда туради. Энди бошқарув тизими юқоридан эмас, пастдан жорий этилади. Ҳудудларнинг шароитидан келиб чиққан ҳолда “Йўл хариталари” белгиланмоқда.
 
Ушбу ташкилот нодавлат-нотижорат ташкилот ҳисобланади. Иттифоққа киришда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди ва бўлишига ҳам йўл қўйилмайди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қаҳрамон Қуранбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар