...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси аниқланди!


19:48, 07.05.2017 Спорт
 5 768

Алоҳида қайд этиш керак, ушбу натижа шу пайтгача қайд этилган натижалар орасида рекорд ҳисобланади.

Кундузги дастурда Ҳасанбой Дўсматов мўғулистонлик Ган-Эрфене Ганкхуягга қарши рингга тушиб, ғалаба қозонгани ва иккинчи марта Осиё чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақа финалига чиққан 9 нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозониб, қитъа чемпиони деган ва олтин медалга эга бўлишди. Алоҳида қайд этиш керак, ушбу натижа шу пайтгача қайд этилган натижалар орасида рекорд ҳисобланади.

Финал баҳслари сўнгида AIBA ташкилоти мусобақанинг энг яхши боксчисини аниқлади. Ушбу мукофотга андижонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов муносиб кўрилди.

Ғалабалар бардавом бўлсин!
Бобур Жалолов

Теглар:Осиё чемпионати бокс Тошкент Ҳасанбой Дўсматов энг яхши боксчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!