...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео ва фотопост: Шаҳрам Ғиёсовдан ажойиб шоу ва жами 9 та олтин!


19:21, 07.05.2017 Спорт
 5 064

69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган икки қўшни мамлакат вакиллари Осиё чемпионлигини қўлга киритиш учун кураш олиб бордилар.

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг кечки дастуридаги жанглар Шаҳрам Ғиёсов ҳамда қозоғистонлик Аблайхан Жуссупов ўртасидаги баҳс билан бошланди.


69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган икки қўшни мамлакат вакиллари Осиё чемпионлигини қўлга киритиш учун кураш олиб бордилар.



Ажойиб шоу тарзида ўтказилган ва уч раунд давом этган ушбу қарама-қаршилик Шаҳрам Ғиёсовнинг соф ғалабаси билан якунланди. Қуйида ушбу жангнинг тўлиқ видеосини томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, яна бир боксчи Баҳодир Жалолов финалда сўнгги жангда рингга тушди ва қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба унга нафақат чемпионлик ва олтин медаль, балки бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 9-олтин медали, яъни рекорд натижани ҳам тақдим этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Осиё чемпионати бокс Тошкент Шаҳрам Ғиёсов Баҳодир Жалолов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!