...
МЕНЮ
ONLINE TV

​ИИВ: лицей ва коллеж директорлари жиноятларни биздан яширишяпти


20:09, 15.06.2017 Жамият
 6 514

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Азизбек Икромов маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорлари вояга етмаганлар ва ёшларнинг жиноятлари ҳақида ички ишлар органларига маълумот бермай, уларни яширмоқда.

Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Тошкент Алоқа коллежида Тошкент шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директорлари иштирокида ИИВ томонидан ўтказилган вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик тўғрисида танқидий йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Азизбек Икромов маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги ҳуқуқбузарликлар, жиноятни содир этишга мойиллиги бўлган ёки жиноят содир этган, жамоат тартибини бузган жами вояга етмаганлар ва ёшларнинг 51 фоизи айнан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларига тўғри келмоқда.

Тошкент шаҳрида Ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар сони 567 нафарни ташкил этса, шундан 52 фоизи ёки 295 нафари коллеж ва лицей ўқувчилари бўлиб чиқмоқда.

Теглар:Ички ишлар вазирлиги касб-ҳунар коллежлари академик лицей 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар