"Бироқ мен ҳеч қачон боламга бировнинг бурнини қонатгин, деб тарбия бермаганман", деди она йиғлаганча.
Ислом Тўлагановнинг онаси Зумрад Мамбетова ўғлининг қилмишини умуман оқлаб бўлмаслигини кўзларида ёш билан гапирди.
"Ўғлим Ислом дастлабки тергов жараёнларида иштирок этган. Лекин ҳозир бу ерда эмас. Уни ўзим эртага олиб келаман. Илтимос, тўғри тушунинглар, у ҳам атай шундай қилмаган. Ҳозир унинг аҳволи жуда ёмон. Қонун олдида жавоб берсин, розиман. Бироқ мен ҳеч қачон боламга бировнинг бурнини қонатгин, деб тарбия бермаганман", деди она йиғлаганча.
Хабар беришларича, Исломнинг қочиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилган.