Давлат раҳбари ҳамдардлик мактубида марҳумларнинг оила аъзаолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди.
“Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз”, дейилган Ўзбекистон Президентининг ҳамдардлик мактубида.
Президент “ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади”.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактуби йўллаб, унда Қобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини билдирди.
Давлат раҳбари ҳамдардлик мактубида марҳумларнинг оила аъзаолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди. Жароҳат олганларнинг тез муддатларда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Англия пойтахти Лондонда бугун, 4 июнга ўтар кечаси бир қатор терактлар содир этилган эди.
3 июнь куни эса Афғонистон пойтахти Қобулда бир кун аввал оммавий тартибсизлик оқибатида ҳалок бўлганларyнинг дафн маросими ўтказилаётган қабристонда портлаш содир бўлди.