Одилхон Бакиевич Рустамов “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинди.
Жорий йил 30 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 447-сон қарорига мувофиқ, Одилхон Бакиевич Рустамов “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинди.
Бу ҳақда ҳукумат порталида хабар берилди.
Шунингдек, 1 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 451-сон қарорига мувофиқ, Тоҳиржон Абдунабиевич Жалилов “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.