...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзагроэкспорт” АЖ деҳқонлардан ўрикларни пишмасидан сотиб олишни бошлади


14:04, 15.02.2018 Жамият
 3 641

Ўзбекистон, статистик маълумотларга кўра, ўрик экспорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради.

Эндиликда “Ўзагроэкспорт” АЖ компанияси ўрик пишиб етилишига бир неча ой бўлишига қарамай деҳқонларга бўнак пулини тўлаган ҳолда ўрикни харид қилиб олади. Бу ҳамқа жамият Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Асосий мақсад далаларда жавлон уриб меҳнат қилаётган забардаст деҳқонларимиз даромадини ошириш. Қўлида пули бор деҳқон янги мавсум ҳосилидан кўпроқ фойда олиш учун фойдаланмаётган ерларга инвестиция киритади, маҳсулот тури ва хажмини оширишга интилади. Бундан эса биринчи навбатда ички бозорда хилма-хиллик юзага келади  ва экспорт ҳажми янада ортади, дейилади хабарда.
 
Ўзбекистон, статистик маълумотларга кўра, ўрик экспорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради.
 
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларининг мева боғларида етиштирилган янги мавсум ўрик маҳсулотини,  Фъючерс (олдиндан пул ўтказиш) – шартномалари асосида харид қилиш ҳамда “UZagro” бренди остида экспортга йўналтириш бўйича олиб борилаётган   амалий ишлар атрофлича муҳокама қилинмоқда.  
 
2018 йил ўрик меваси ҳосили учун, аниқроғи, 1 кг 40+ калибрли ўрик учун тўрт барробар оширилган ҳолда –  8 000 сўм нарх белгиланган.  

Теглар:Ўрик Ўзагроэкспорт Ўзбекозиқовқатхолдинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар