...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хайрли бўлсин! Автомобиллар тақиқланган жойда қолдирилса, баённома ҳайдовчисиз расмийлаштирилади


13:58, 15.02.2018 Жамият
 4 237

ЙҲХ бошқармаси ходимлари ҳайдовчи бўлмаган тақдирда ҳам протоколни расмийлаштириши мумкин бўлади.

Кеча, 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, автоуловларни жойлаштириш қоидаларини бузган автотранспорт эгаларига нисбатан ҳуқуқбузарлик протоколи ҳайдовчилар йўқлигида расмийлаштирилади.
 
Эндиликда автомобиль нотўғри жойлаштирилган ҳолларда, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳайдовчи бўлмаган тақдирда ҳам протоколни расмийлаштириши мумкин бўлади.
 
Эҳтиётингизни қилинг, ҳайдовчилар! Энди автомобилни исталган ерда қолдириб кетиш ярамайди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Автомобиль Қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар