...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадасидаги ягона қирғизистонлик совриндор бронза медалидан маҳрум этилди


11:19, 19.08.2016 Спорт
 4 872

Иззат Ортиқовдан допинг-тест натижасида стрихинин топилди ва у Олимпиада совриндорлари рўйхатидан чиқарилди.

Қирғизистонлик оғир атлетикачи Иззат Ортиқов допинг туфайли Рио Олимпиадасида ютган бронза медалидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Спорт арбитраж суди (CAS) маълум қилди, дея “Knews.kg” ёзмоқда
 
Хабарда ёзилишича, Иззат Ортиқовдан допинг текширувдан сўнг, стрихинин топилди. 
 
“Шу муносабат билан спортчи эркаклар ўртасида 69 килограм вазн тоифасида оғир атлетика мусобақаларидан четлатилади. Унинг медали бекор қилинди ва 2016 йилги Рио Олимпиадаси совриндорлари рўйхатидан чиқарилади”, дейилади CAS қарорида.
 
Қирғизистонга нисбатан интизомий жазо Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан кўриб чиқилади.
 
Ортиқов Рио Олимпиадасида бронза медаль ютган ягона қирғизистонлик спортчи ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизистон Олимпиада Допинг-тест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!