...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ўқувчилар Олма отада ўтган олимпиадада 10 медални қўлга киритди


20:48, 15.01.2019 Жамият
 2 480

Олма ота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди. 

Ўзбекистонлик ўқувчилар ушбу нуфузли халқаро фан олимпиадасида муваффақиятли қатнашиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза  - жами 10 та медални қўлга киритишди. 

Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев ушбу нуфузли халқаро олимпиадада математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчилар эса кумуш медалга сазовор бўлишди. 



Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва   Самарқанд иқтсиодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга чиқдилар.

Теглар:Олма ота олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар