...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма отадаги кўчага Ислом Каримов номи берилди


10:15, 31.12.2018 Жамият
 7 031

Қозоғистоннинг Олма ота шаҳри ҳокимлиги қарори билан шаҳардаги кўчалардан бирига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилди.
 
Ҳокимликнинг навбатдан ташқари сессиясида 183 та кўчанинг қайта номланиши маъқулланган. Қайта номланган кўчалардан 20 тасига атоқли шахслар номлари, қолганига эса тарихий-географик ва миллий номлар берилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов 2016 йилнинг  сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан махсус имзоланган қарор билан “Тошкент” халқаро аэропортига, Тошкент давлат техника университети, қолаверса, кўплаб давлат идораларига, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Самарқанд, Қарши ва Тошкент шаҳарларига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди.
 
Турманистонда бюст, Россияда ҳайкал ўрнатилди. Кўчалар номи берилди. 

Теглар:Ислом Каримов Олма ота Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар