...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Шарқий Қозоғистон гўштининг асосий харидори бўлди


14:34, 30.01.2019 Олам
 4 347

Шарқий Қозоғистон вилоятининг қолган гўштлари Россияга сотилган.

2018 йилда қўшни Қозоғистон мамлакатининг Шарқий Қозоғистон вилояти 228 тонна гўшт маҳсулотини хорижга экспорт қилган. Шундан 132 тонна гўшт маҳсулоти Ўзбекистонга юборилган. Бу ҳақда “24.kz” хабар берди.
 
Қайд этилишича, Шарқий Қозоғистон гўштининг иккинчи даражали харидори Россия бўлган. 2019 йилда вилоятнинг умумий гўшт экспорти ҳажмини 1,5 минг тоннага етказиш мақсад қилинган.
 
Маҳаллий тадбиркорлар қўшни Ўзбекистон ва Россиядан ташқари Хитой Халқ Республикаси бозорларини ҳам эгаллашни мақсад қилган.
 
Вилоятда гўшт комбинатларининг ёнида семиртириш майдонлари ҳам қурила бошланган. Ҳозирча улар 8 та, тез орада икки баробарга кўпайтириш мақсад қилингани таъкидланяпти.
 
Вилоятда гўшт экспортини кўпайтириш учун амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг ишга туширилиши билан 2022 йилга келиб, ҳудуднинг йиллик гўшт экспорт қувватини 17,5 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон-Ўзбекистон Гўшт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!