...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон – Ўзбекистон ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади. Раматов ўша ерда


07:52, 16.11.2018 Жамият
 2 145

Қозоғистондан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар оқими жорий йилнинг ўн ойи давомида сал кам 2 миллионга етиб, ўтган йилга нисбатан 500 мингга ортгани ижобий ўзгаришлардан дарак беради.

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида Қозоғистон – Ўзбекистон I минтақалараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади
 
Форум икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, ишбилармон доиралари вакилларини бир мақсад йўлида жамлади. Мамлакатлар ҳудудларининг экспорт салоҳияти, Ўзбекистондаги янги иқтисодий зоналар истиқболлари, хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Тадбир бир неча шўъба мажлисларида давом этди. Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг якунлари бўйича ўтган сессияда туризмга инвестиция лойиҳаларини жалб этиш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.


 
Форумда Ўзбекистон Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари Очилбой Раматов иштирок этмоқда.
 
Қозоғистондан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар оқими жорий йилнинг ўн ойи давомида сал кам 2 миллионга етиб, ўтган йилга нисбатан 500 мингга ортгани ижобий ўзгаришлардан дарак беради.


 
Форумда ўзаро савдо-инвестициявий, минтақавий ва ҳудудлараро иқтисодий шерикликни янада ривожлантириш, мамлакатларимизнинг савдо айланмаси ҳажмини ошириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Коперация, ишлаб чиқариш, саноат, озиқ-овқат, тўқимачилик, туризм, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. 

Теглар:Очилбой Раматов Ўзбекистон-Қозоғистон Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлик форуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар