...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё Кубоги финалини Равшан Эрматов бошқаради


14:48, 30.01.2019 Спорт
 3 135

Финалда Япония ва Қатар терма жамоалари куч синашади.

Жорий йилнинг 1 февраль куни Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.
 
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги Zayed Sports City Stadium ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тўртинчи ҳакам - Ма Нинг (Хитой).
 
VAR - Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия).
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Осиё Кубоги Равшан Эрматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!