...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайга етиб борди


17:44, 02.01.2019 Спорт
 4 051

Дубайда Ўзбекистон терма жамоаси делегациясини ОФК вакиллари кутиб олган.

Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари чмққан самолёт Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоа аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларга Осиё Кубогида омад тилаган.




 
Дубайда Ўзбекистон терма жамоаси делегациясини ОФК вакиллари кутиб олган. Футболчилар Дубай шаҳридаги Roda Al Bustan меҳмонхонасига жойлашган.
 
Бугун, 2 январь куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00 да терма жамоа аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Осиё Кубоги Бирлашган Араб Амирликлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!