...
МЕНЮ
ONLINE TV

От гўштини энг кўп истеъмол қиладиган давлатлар


18:15, 11.08.2018 Бу қизиқ
 14 002

Қозоқ халқи дунёда от гўштини истеъмол қилиш бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради.

Туркманистонда отни сўйиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланган бўлса, Исроил давлатида диний эътиқод туфайли от гўштини истеъмол қилиш ман қилинган. Араб халқларида эса от гўштини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Бироқ, баъзи давлатларда от гўштидан тайёрланган таомлар тансиқ  ва парҳез ҳисобланиб, севиб истеъмол қилинади. Жумладан, қуйидаги 9 та давлатда от гўшти энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулот турига киради:

Европа қитъасидан Францияда от гўштидан дудланган колбасани, Германияда қовурилган от гўштини, Бельгияда парҳез таом сифатида, Швейцария от гўштини дудлаб ва Шотландияда эса от гўштидан тайёрланган чипс ва гамбургер севиб истеъмол қилинади.  

Осиё қитъасидан Хитойда от гўшти гуруч билан бирга, Индонезияда кўмир ёқиб қовурилган от гўштидан тайёрланган кабобни ва Японияда эса от гўштини юпқа кесиб хомлигича ейишни хуш кўришади.

Шунингдек, Қозоғистонда от гўштидан тайёрланган таом энг кўп истеъмол қилинади. Хусусан бешбармоқ миллий таоми. Қозоқ халқи дунёда от гўштини истеъмол қилиш бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради.
Санжар Жўра

Теглар:От гўшти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!