...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илк бор ўтказилган халқаро олимпиада ғолиблари аниқланди


17:17, 01.11.2018 Жамият
 2 995

Халқаро олимпиадада 20 та мамлакатнинг 58 та университетидан 334 нафар вакиллари қатнашди.

Аввалроқ, Урганч шаҳрида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 1 ноябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада якунланди. Олимпиада талабалар ўртасида ўтказилди.
 
Биринчи маротаба ўтказилган ушбу халқаро олимпиадада 20 та мамлакатнинг 58 та университетидан 334 нафар (225 нафар талаба ва 109 нафар раҳбар) вакиллари қатнашди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.



Олимпиадада Буюк Британия, Чехия, Россия, БАА, Эрон, Болгария, Эстония, Словения, Малайзия, ва бошқа бир қатор Осиё давлатлари ҳамда МДҲ мамлакатларидан талабалар иштирок этди.

Олимпиада якунларига кўра, 66 нафар иштирокчи медаллар билан тақдирланди (14 та олтин, 23 та кумуш ва 29 та бронза).

Халқаро олимпиадада шахсий ҳисобда энг яхши натижа қайд этган талабалар:

1-ўрин: Хао Ран Ванг, Пекин университети (Хитой);

2-ўрин: Али Даэи Наби, Шариф Технология университети (Эрон);

3-ўрин: Минг Хуиоу Янг, Пекин университети (Хитой);

4-ўрин: Толибжон Исмоилов, ЎзМУ (Ўзбекистон).

Олимпиада олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилиб, умумжамоа ҳисобида қуйидаги университетлар ғолибликни қўлга киритишди:

Пекин университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (3 та олтин, 1 та кумуш);
Ўзбекистон Миллий университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (3 та олтин, 1 та бронза);
Тарту университети (Эстония) – 4 нафар талаба 4 та медаль (1 та олтин 3 та кумуш);
Махтумқули номидаги Туркман давлат университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (1 та олтин 3 та кумуш).
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Муҳаммад ал-Хоразмий Халқаро олимпиада Урганч шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар