...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро олимпиадада ғолиб бўлди


12:03, 14.12.2018 Спорт
 3 010

Ўзбекистон жамоаси вакиллари математика ва физика фанларидан ғолибликни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 10-13 декабрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида математика, физика ва кимё фанлари бўйича 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида “Истеъдодлиларни тайёрлаш лабораторияси” II-халқаро болалар олимпиадаси бўлиб ўтди.
 
Мазкур олимпиадада Ўзбекистон жамоаси вакиллари математика ва физика фанларидан ғолибликни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.


 
Халқаро олимпиадада 12 та давлатдан 112 нафар ўқувчи қатнашди. Ўзбекистон вакиллари сифатида Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари – Дониёр Исмоилов, Севара Остонова ҳамда 8-синф ўқувчиси Лазизбек Ражаббоевлар иштирок этди.


 
Олимпиада иштирокчилари 15 декабрь кунига қадар Баку шаҳрида дастур доирасидаги саёҳатларда иштирок этиб, 16 декабрь куни Ўзбекистонга қайтади.
Феруза Ходжаева

Теглар:Халқаро олимпиада Дониёр Исмоилов Севара Остонова Лазизбек Ражаббоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!