...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент айтгани бўлди! Самарқандда халқаро олимпиада ўтказилади


12:11, 05.06.2018 Жамият
 6 773

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадани ташкил этиш таклифи Президент Шавкат Мирзиёевдан чиққан эди.

Жорий йилнинг 19–23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида илк маротаба умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойида Самарқанд шаҳрига қилган ташрифи давомида ушбу халқаро олимпиадани ташкил этиш бўйича таклиф билдирган эди.
 
Мустақиллик йилларида иқтидорли ўқувчилар 50 дан ортиқ турли халқаро олимпиадаларда иштирок этиб, 300 га яқин медални қўлга киритган бўлсада, бироқ шу кунга қадар Ўзбекистон ўзининг нуфузли халқаро олимпиадасига эга бўлмаган.
 
Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадада дунёнинг қатор давлатидан иқтидорли ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда. Унда ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар ўқувчи (3 нафари физика, 3 нафари астрономия фанидан) ҳамда икки нафар жамоа раҳбаридан иборат гуруҳ иштирок этиши белгиланган.
 
Халқаро олимпиада икки босқичда: назарий ва экспериментал босқичда ўтказилиб, олимпиада материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади.
 
Ҳакамлар ҳайъати физика ва астрономия фанларидан дунёнинг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, МДҲ давлатларининг профессор-ўқитувчилари ва юртимизнинг тажрибали олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчиларидан  иборат.
 
Ушбу халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик ўқувчилар олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритади.
         
Мазкур халқаро олимпиада кейинчалик икки йилда бир маротаба умумтаълим муассасаларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Теглар:Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада Самарқанд Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар