...
МЕНЮ
ONLINE TV

“UzReport TV” дастурлари вақтинча тўхтатилди. Қачон ишга тушади?


12:47, 05.06.2017 Жамият
 5 279

Эфир тўхтатилишига “UzReport” агентлигининг қарздорлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

UzReport TV теледастурини Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб рақамли форматда узатиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази матбуот хизмати хабар берди.
 
“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси UzReport TV Ахборот агентлигининг теледастурини тарқатиш ҳизматларини кўрсатиш бўйича 2017 йил апрель-май ойлари учун қарздорлик юзага келгани сабабли 2017 йил 3 июнь, шанба кунидан UzReport TV теледастурини Ўзбекистон Республикаси бўйлаб рақамли форматда тарқатишни вақтинча тўхтатганини маълум қилади”, дейилади хабарда.
 
Телеканал фаолияти қачон ишга туширилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Биз шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида UzReport TV билан боғландик.
 
Телеканалдан маълум қилишларича, UzReport TV теледастурларини эфирга узатиш ишлари бугун кечга ёки узоғи билан эртага йўлга қўйилади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:UzReport TV рақамли формат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар