...
МЕНЮ
ONLINE TV

“UzReport TV” йилнинг энг муҳим жангини жонли эфирда намойиш этади


14:48, 13.09.2017 Спорт
 5 284

Телеканал Головкин–Альварес жангини жонли эфирда трансляция қиши ҳуқуқини қўлга киритди.

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги машҳур T-Mobile аренасида профессионал бокс бўйича йилнинг энг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтади.
 
Энг нуфузли WBA, WBC, IBF ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони, бирор марта мағлубиятга учрамаган қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда The Ring версияси бўйича вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчиси ҳисобланган мексикалик Сауль Канело Альварес ўзаро рингга чиқишади.
 
Бутун жаҳон бокс мухлисларининг катта қизиқишига сабаб бўлаётган ушбу бокс кечасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини “UzReport TV” телеканали қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал Матбуот хизмати хабар берди.
 
Демак, бокснинг ашаддий мухлислари 17 сентябрь, якшанба, соат 8:00дан бошлаб, Головкин–Альварес жангини жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, “UzReport TV” аввалроқ Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати жангларини тўғридан-тўғри намойиш этганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:UzReport TV Геннадий Головкин Сауль Канело Альварес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!