Маълумотларга қараганда, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирок этган.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
“Универсиада – 2016” спорт ўйинлари машъаласини бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Олимпиада йўлланмаси соҳиби Бектемир Мелиқўзиев ва теннис бўйича Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ҳамда 2014 йил Наманганда ўтган “Баркамол авлод” ўйинлари совриндори, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Сарвиноз Саидхўжаева ёқди.
“Универсиада – 2016” спорт ўйинлари 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ташкил этилмоқда. Ушбу спорт турларининг деярли барчаси Олимпиада дастуридан жой олган.
“Универсиада – 2016” спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими катта концерт дастури билан якунланди.
Хабарда айтилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирок этган.