...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тунги капалаклар” муаммоси ҳукумат даражасидаги жиддий масалага айланмоқда


15:15, 22.07.2017 Жамият
 11 796

Мазкур нозик масала юзасидан жавобгарликка тортилган аёлларга нисбатан энг енгил жазо чоралари кўрилади.

Асрлар давомида жамиятга хавф солиб келаётган фоҳишабозлик муаммоси бугун ҳам долзарблигича қолмоқда. Яқинда “Тошкент” телеканалида бўлиб ўтган “Очиқ мулоқот” кўрсатувининг навбатдаги сонида ушбу муаммо тилга олинди.
 
Учтепа тумани мутасаддилари билан бўлган ушбу мулоқотда икки туман Чилонзор ва Учтепа ўртасидаги азалий оғриқли нуқта Қатортол “аёл” бозорининг маҳаллий аҳоли турмуш тарзига салбий таъсири ҳақида тўхталиб ўтилди.
 
Туманнинг ҳуқуқ-тартибот органлари мутасаддилари томонидан қўлланилаётган чора-тадбирларга қарамай, мазкур муаммонинг ечими ҳамон изланмоқда. Ўзбек аёли шаънига доғ туширувчи мазкур вазият масаласи юзасидан қатъий чоралар кўрилиши вақти келмадимикан?!
 
Ушбу муаммо давлат сиёсати даражасида кўрилиши, сенат аъзолари, депутатлар иштирокида ҳал этилиши лозим. Тўғри, бу муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ҳар бир одамнинг шахсий ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Менимча, ушбу нозик масалага ўзгача ёндашув керак.
 
Журналистик фаолиятим давомида енгил ҳаёт кечирувчи аёллар тоифаси билан мулоқотда бўлишга тўғри келган. Чет эллардан фоҳишалик билан шуғуллангани учун депортация қилинган аёллар тергов жараёнидаги кўрсатмаларида турмушда алдангани ёки касалманд онаси ва фарзандларини ёлғиз парваришлаётганини рўкач қилишганига гувоҳ бўлганман. Қонунларимизда белгиланган жазо чоралари, уни белгилаш тартиблари ўта инсонпарварлик билан амалга оширилади. Мазкур нозик масала юзасидан жавобгарликка тортилган аёлларга нисбатан энг енгил жазо чоралари кўрилади. Уларнинг аксарияти мажбурий меҳнатга жалб этилиб, жарима тўлаш шартлари билан суд залидан озод этилади.
 
Афсуски, бундан ўзларига тегишлича хулоса қилиш ўрнига мазкур ахлоқий жиноят йўлига яна қайта кириб борадилар. Улар депортация қилингани ҳақидаги маълумотларни ўчириш мақсадида зудлик билан фамилияларини ўзгартириб, паспортларини янгилашади. Сўнгра яна чет элга оталанадилар. Чет элга кетиш йўриғини қила олмаганлари эса “ўрганган кўнгил” деганларидек жирканч турмуш тарзини шу ерда ҳам давом эттираверади.
 
Фақат қонун доирасида бунга жиддий ёндашиш йўли билан ушбу муаммони узил-кесил бартараф этиш мумкин. Бунинг учун мавжуд қонунларимиздаги жазо чоралари жамоатчилик фикри, ҳуқуқшунослар таклифи, депутатлар ташаббуси ёрдамида қайта кўрилиши мақсадга мувофиқдир. 
Муҳайё Саидова

Теглар:Фоҳишалик Қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар