Араб давлатлари 13 та талаб ўрнига 6 та шарт қўйишди. Шу билан бирга бу талабларни бажариши учун Қатарга маълум муддат тайинланмаган.
Бу рўйхат 5 июль куни Қоҳирада араб давлатлари Ташқи ишлар вазирликлари томонидан тасдиқланган.
Талабларга кўра, Қатар экстремизм ва терроризмга қарши курашиш позициясида туриши, муросасизлик ва зўравонлик учун чақирувни тўхтатиши, араб давлатлари кенгаши доирасидаги 2013 ва 2014 йилги келишувларни амалга ошириши лозим.
Араб давлатлари 13 та талаб ўрнига 6 та шарт қўйишди. Шу билан бирга бу талабларни бажариши учун Қатарга маълум муддат тайинланмаган.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ат-Тани араб давлатлари томонидан қўйилган бойкотни оммавий равишда қоралади. Аммо араб давлатлари ўртасидаги муносабатлар барқарорлашишига умид билдирди.
Қатар раҳбари унинг давлати мавжуд муаммони бартараф қилиш учун очиқ мулоқотга шай эканини, бироқ Қатарнинг суверенитети сақланиб қолиши лозимлигини таъкидлади.
Унинг айтишича, бойкот уюштирилган фитна бўлиб, мақсад Қатарни дунё ҳамжамияти олдида қоралашдир. Ат-Тани унинг давлати терроризмга қарши муросасиз кураш олиб бораётганини қўшимча қилди.