...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошшаҳартрансхизмат”: “2008-2009 йилларда чиқарилган автобуслар ҳаракати бутунлай тўхтатилмайди”


12:26, 15.10.2018 Жамият
 2 269

Сўнгги вақтларда автобусларнинг ёниб кетиши тез-тез кузатилиб турибди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган ва энг кўп масофа босиб ўтган автобусларни йўналишларга чиқармаслик тўғрисида қарор қабул қилинди.
 
Мазкур қарорда гап 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган автобуслар ҳаракати вақтинча чекланиб, чуқурлаштирилган техник кўрикдан ўтказилиши ҳақида борган.
 
“Текширувлар давомида автобуслар орасида капитал таъмирга мухтож транспортлар ҳам аниқланиши мумкин. Бу рақам албатта, саноқли бўлади. Бироқ, асосий автобуслар мутахассислар томонидан қисқа фурсатда чуқур техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларга барҳам берилиб яна улардан фойдаланиланиш давом эттирилади”, дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.
 
13-14 октябрь — шанба ва якшанба кунлари автосарой ва таъмирлаш корхоналарида ишлар уч сменада (кеча-кундуз) ташкил этилиб, эски автобусларнинг асосий қисми текширувдан ўтказилган. Ҳозирда аниқланган носозликлар баратараф этилмоқда.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ сўнгги пайтлардаги кўнгилсизликларга бугун ҳаракатдаги автобусларнинг асосий қисми маънан эскирганлиги, уларнинг ўртача ёши 9-10 йилни ташкил этиши сабаб бўлаётганини таъкидлаган.
 
Акциядорлик жамияти режадаги янги автобусларнинг келиши транспорт билан боғлиқ муаммоларнинг босқичма-босқич барҳам топишига олиб келишини қайд этган.
 
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида иккита, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманларида биттадан эски автобуслар ёниб кетганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Автобус Ёнғин Тошшаҳартрансхизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар