Пойтахт аэропорти хавфсизлигини таъминлашга масъул мутахассисларнинг меҳнати эътироф этилди.
Ҳар икки йилда “Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўйича Республика идоралараро комиссиянинг танловлар ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш тўғрисидаги Низоми” асосида, республикадаги шу тоифага мансуб объектлар ўртасида муайян номинациялар бўйича танлов ўтказилади.
2017 йил декабрь ойида ўтказилган навбатдаги танловда Ислом Каримов номидаги “Тошкент” Халқаро аэропорти “Хавфсизлик чоралари ва талабларига амал қиладиган энг яхши алоҳида муҳим объект” номинациясида ғолиб, деб тан олинди.
Республика идоралараро комиссиясининг йиғилишида ғолибларга тақдим этиладиган Кубок ва Сертификат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига тантанали равишда топширилди.