“Тошкент метрополитени” ДУК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига киритилди.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси “Тошкент метрополитени” ДУКни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига киритишни таклиф этди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, метрополитен йўналишларини ривожлантириш, йўловчилар оқимини кўпайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлиги ва рентабеллигини оширишдир.
Шу тариқа, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг корхоналари ва “Тошкент метрополитени” ДУК орасида беғараз асосда ўтказилаётган мол-мулк қўшимча қиймат солиғи, юридик шахслар даромад солиғига тортилмайди.