...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тилла бола”ни Бухорода тантанали равишда кутиб олишди!


13:28, 09.09.2017 Спорт
 6 709

Шаҳрам Ғиёсов ўзи туғилиб ўсган замин — Бухорога бугун, 9 сентябрь куни етиб борди.

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Германиянинг Гамбург шаҳрида якунига етган бокс бўйича жаҳон чемпионатида
-69 кг вазн тоифасида иштирок этиб, чемпионга айланган Шаҳрам Ғиёсов ўзи туғилиб ўсган замин —  Бухорога бугун етиб борди.
 
Шаҳрам Ғиёсовни Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Носиров Жамол Шуҳратович ҳамда спортчининг яқинлари Бухоро вилоят аэропортида тантанали равишда кутиб олишди.
 
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ўз вазни тоифасида жаҳон чемпионлигига эришиш билан бирга “АIBA” бокс федерацияси ўтказган сўровномада рақибларини ортда қолдириб, “мусобақанинг энг яхши боксчиси” номига ҳам сазовор бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шаҳрам Ғиёсов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
11:00 12.09.2017

Менимча саволни бунака тарзда куйиш нотугри, телевизор булса хам эътибор эмасми, тугилиб усган Ватан шаънини кукка кутариш учун харакат килмайдими аслида боксчиларимиз? Уларни шу даражада етишиши учун узбекистон мамлакати милирдлаб маблаг сарф килган менимча, улар факат шу мехнатлар мевасини кайтаришяти деб уйлайман.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!