...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янгиланмоқда


17:49, 27.02.2018 Жамият
 5 077

Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим соҳасидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари кенг жамотчилик томонидан таъкидланмоқда.

“Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
Жорий йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясида вазирлик ва идоралар вакиллари,  шу жумладан,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришларнинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.



Дастлаб муҳокамада педагогларнинг мақоми,  ҳуқуқ ва мажбуриятларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Ушбу масала бўйича Ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Олий ва ўрта махсус таълим Таълим тўғрисидаги қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар