Телеканал ходимларига ёлғон ахборот тарқатгани учун қатъий чоралар кўрилган.
Дармон Ибрагимов, Махсус лойиҳалар, медиатехнологиялар ва медиаметрия студияси бош муҳаррири:
— Об-ҳаво маълумотларини Гидреметеорологиа хизмат марказининг берган хабарларга таянган ҳолда бериб борамиз. Кеча эфирга узатилган об-ҳаво маълумотлари телеканал ходимларининг хатоси билан нотўғри бериб юборилган. Кечанинг ўзида раҳбарият бундан хабар топди ва бу хатолик такрорий эфиргача бартараф этилди.
Аслида кўрсатув тайёр бўлгач уни эфирга узатишидан аввал кўрикдан ўтказиш менинг вазифам. Шу сабабли ҳам 4 март куни Тошкент вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотларининг эфирга хато узатилиши юзасидан мен ҳам, техник ва ижодий гуруҳ аъзолари ҳам тушунтириш хати ёздик. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг навбатдаги йиғилишида мазкур масала муҳокамага қўйилиши маълум қилинди.
Телеканал ходимининг сайтимиз ходимларига маълум қилишича, бундай воқеалар телеканалларда биринчи марта такрорланаётгани йўқ. Ва бу каби хатоликларга раҳбарият жиддий чора кўради.