...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сан-Хуан” сувости кемасининг ғайритабиий йўқолиши


11:47, 24.11.2017 Олам
 4 425

Деярли 10 кундан бери дунёнинг кўплаб мамлакатлари ёрдамида ҳам “Сан-Хуан” кемаси ва унинг 44 нафар экипаж аъзоларини топишнинг иложи бўлмади...

Аввалроқ ғойиб бўлган “Сан-Хуан” сувости кемаси йўқолган жойдан сигнал келгани ва қутқарув кемалари белгиланган ерга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мутахассисларнинг фикрича, сигнал жуда ноодатий бўлган. Бу сигнал сув остида портлаш натижасида пайдо бўлган, дея тахмин қилинмоқда.
 
Йўқолган сувости кемаси портлаш натижасида майдаланиб кетган, деган тахминлар ҳам бор. Аммо шу кунга қадар кўплаб мамлакатлар ёрдамида қидирилаётган кемадан бирор нишон топилмади.
 
Маълум бўлишича, АҚШ ҳарбий денгиз кучлари сигнал аниқланган ердан топилган жисм йўқолган кемага тегишли бўлмаган.
 
“Сан-Хуан” сувости кемаси охирги марта Мар-дель-Плата шаҳрининг Ушуайя портидан чиқиб кетаётиб алоқага чиққан. Кема экипачи 44 кишидан иборат бўлган.
 
Кема мотористи ёрдамчисининг укаси Клаудио Родригес ва йўқолган ҳарбийларнинг оилалари пайшанба куни Мар-дель-Плата шаҳрида қидирувнинг сўнги маълумотларидан бохабар бўлиш учун йиғилдилар.
 
Ҳозирча субмаринанинг ҳалокатга учрашига сифатсиз таъмирлаш ишлари сабаб бўлган, дейилмоқда. РИА ахборот агентлигига хабар берган, ўз исмини Оскар дея танитган аргентиналик ҳарбий денгизчининг айтишича, сўнгги таъмирлаш ишлари ниҳоятда сифатсиз бўлган, 2014 йилдан буён “Сан-Хуан”да кўп марта носозликлар кузатилган.
 
Клаудио Родригес: “..Мен адмиралга: “Агар миллий қаҳрамонга айланган акам билан содир бўлган фалокатда Аргентина ҳарбий денгиз кучлари айбдор бўлса, барча раҳбарлар бунга ҳали жавоб берадилар”, дедим”.
 
“Сан-Хуан” сувости кемасининг қидируви ҳамон давом этмоқда. Аргентина ҳарбий денгиз кучлари вакили  Энрике Балбининг сўзларига кўра, қидирув операцияси кемага аслида нима бўлганлиги ва экипажнинг тақдири аниқ бўлмагунга қадар давом этади.  
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Сувости кемаси Аргентина Ҳарбий флот Сан-Хуан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!