...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қидирувдаги ўзбекистонлик аёл Таиландда қўлга олинди


11:32, 24.11.2017 Жамият
 4 592

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу аёл “уюшган гуруҳ” етакчиси ҳисобланган.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган, М.Б. исмли 49 ёшли аёл Ички ишлар вазирлиги ва “Интерпол” марказий бюроси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Таиландда қўлга олинди.
 
Қидирувда бўлган аёл Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан Таиландда қўлга олинган ва жавобгарликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинди.
 
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшаган М.Б. исмли аёл Ўзбекистондан аёлларни Таиланд давлатига олиб бориб, у ерда фоҳишалик қилиш билан шуғуллантиргани, улардан шаҳвоний мақсадларда фойдалангани учун албатта қонун олдида жавоб беради.
 
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу аёл “уюшган гуруҳ” етакчиси ҳисобланган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фоҳишалик Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар