


31-турдан ўрин олган “Лацио” ва “Рома” ўртасидаги баҳс 1:4 ҳисоби билан якунланди.
Хабарга кўра, “оқ-ҳаворанглар”нинг, тахминан 400 нафар ишқибози футболчилар ва мураббийларни клуб базасида кутиб ўтирган. Жамоа автобуси келгач, ишқибозлар қўлига тушган нарсани автобусга улоқтирдилар. Тартибсизликни бартараф этиш мақсадида полиция кўзни ёшлантирувчи газ ишлатишга мажбур бўлди ва 15 кишини ҳибсга олди.
“Лацио”нинг йирик мағлубиятидан сўнг, бош мураббий Стефано Пиоли лавозимидан озод этилди. Айни дамда клуб турнир жадвалининг саккизинчи поғонасида бормоқда.