Скарлетт Йоханссонни севувчи олим унинг робортини яратди
Роботнинг кўриниши, сочининг ранги, юз тузилиши, тана тузилиши умуман ундаги ҳамма нарса айнан Скарлетт Йоханссонга қуйиб қўйгандек ўхшайди. Агар ёнма-ён қўйилса, уларни эгизак дейишлари турган гап.
ScarJo ёки Mark1 деб номланишини мўлжалланаётган роботни ясаш учун 50 минг АҚШ долларини сарф этилган. Роботни ясашда ишлатиладиган деталларнинг 70 фоизи 3D-принтерда чоп этилган. Робот бир неча саволларга жавоб бера оладиган қилиб дастурланган.
“Мен имконим бўлиши билан ўз орзумни амалга оширишга интилардим. Орзум рўёбга чиқди ва мен ҳеч нарсадан афсусланмайман”, – дейди Рикки Ма.